Республика ёш ижодкорлари Зомин семинарининг минтақавий босқичи Фарғонада адабиёт байрамига айланди





Таниқли ижодкорлар, олим ва таржимонлардан иборат пойтахтлик меҳмонлар билан учрашув ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси сафига янги аъзоларнинг қўшилиши минтақавий босқичнинг тантанали очилиш маросимига кўтаринкилик бахш этди.
Унда вилоятимиздан беш, Наманган вилоятидан етти нафар ижодкорларга аъзолик гувоҳномаси топширилди. Фарғоналик таниқли ижодкорлардан Толибжон Рўзибоев, Адҳам Мирсаид, Акрамжон Азизов, Мўътабар Ғуломова, Илҳом Омон аъзолик гувоҳномасини қўлга олдилар.
Шундан сўнг Андижон, Наманган ва Фарғона ёшлари ижодий беллашуви бошланди.
Фарида Афрўз, Зулфия Мўминова, Шаҳодат Исахонова, Қозоқбой Йўлдошев, Саиджалол Саидмуродов, Масиҳуллов Мадаминов каби ўзбек адабиётининг пешқадам вакиллари ҳакамлик қилган минтақавий босқич истеъдодларни кашф этиш шукуҳи ила ёрқин лаҳзаларга бой бўлди. Қизғин ўтган танлов натижасида уч вилоят ёшларидан низомдаги йўналишларнинг ҳар бирига бир нафардан иштирокчи Зоминга йўлланмани қўлга киритди. Минтақавий босқичда қатнашган барча йигит-қизларга махсус сертификат ҳамда китоблар жамланмаси топширилди.
Ижодини устозлар назаридан ўтказган ёшларнинг энг иқтидорлилари энди анъанавий семинарнинг республика босқичига йўл оладилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғона вилояти ва Хитойнинг провинциялари ўртасида ҳамкорлик жадал ривожланади

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди