Фарғонада “Жадидлар изидан” республика танловининг вилоят босқичига старт берилди
Ҳудудларда
Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида “Жадидлар изидан” республика танловининг вилоят босқичига старт берилди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов иштирок этиб, умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган ушбу танлов ёшларни буюк жадид аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш орқали ўқувчиларни китобхонликка жалб этишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этиб, иштирокчиларга омад тилади.
“Жадидлар изидан” республика танловида давлат умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган 6-10-синф ўқувчилари иштирок этмоқда.
Танлов мақсади ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китоб мутолааси ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, буюк жадид аллома, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш орқали ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш, маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш ҳамда ватанпарварлик кўникмасини шакллантиришдан иборат.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Вилоятимизда ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди
Бағрикенглик ҳафталиги: эзгу мақсадлар ва орзуларимиз муштарак