Вилоят ҳокими Шоҳимардонда бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди








Фарғона туманида жойлашган Шоҳимардон қишлоғи хушманзара табиати, зилол сойлари, пурвиқор тоғлари билан машҳур. Тўрт фаслда ҳам бу маскан дам олувчилар билан гавжум. Ҳудудда туризмни ривожлантириш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан амалий ишларга киришилган.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Шоҳимардонда бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди, ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросини ўрганди.
Вилоятнинг масъул бошқарма ва ташкилотлари раҳбарларига тегишли вазифа ва топшириқлар берилди.
Айни кунларда мемориал музейни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 1600 ўринли амфитеатр қурилмоқда. Вилоят раҳбари музейда бўлиб, қурилиш жараёнларини якунлаш, экспонатлар сонини кўпайтириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Истироҳат боғи, дам олиш комлекси, “Ҳазрат Али” мажмуаси ва бошқа объектларнинг лойиҳалари билан танишиб, уларни такомиллаштириш, дам олувчиларга қулай шароитлар яратиш борасида топшириқлар берилди. Шунингдек, масъулларга қишлоқнинг марказини архитектура талаблари асосида лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш, дам олиш масканларини кўпайтириш бўйича вазифалар юклатилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади

Хитойлик инвесторлар Фарғонада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдиришмоқда

Фарғона ва Шаньдун ўртасида ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда

Шаньдун провинциясининг Цзинань шаҳрида Фарғона-Шаньдун бизнес-форуми бўлиб ўтди

Вилоят ҳокими Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги йирик ишлаб чиқариш тармоқларига эга "Woerde Group" компанияси президенти Шан Сюэмэй бошчилигидаги ишбилармонлар билан учрашди

Хитойнинг йирик компанияси "Inspur" билан ҳамкорлик йўлга қўйилди