Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

9322025-04-12 22:07

Омск вилоятида Фарғона улгуржи тақсимлаш логистика марказининг 1-босқичи ишга туширилди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744477546318.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744477557066.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744477561455.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744477568604.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744477573700.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744477578006.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744477587758.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744477592134.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744477596009.jpg

Россиянинг Омск вилоятида Фарғона улгуржи тақсимлаш логистика марказининг биринчи босқичи ишга туширилди.

Эндиликда Фарғонада етиштирилган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғридан-тўғри Россия истеъмолчиларига етказиб берилади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Россия Федерациясининг Омск вилоятига расмий ташриф доирасида мазкур “Фрукт-Сити” улгуржи тақсимлаш логистика марказининг тантанали очилиш тадбирида иштирок этди. Шунингдек, унда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов ҳамда Россия Федерацияси расмийлари қатнашди.

Ўзбек бизнесменлари таъсисчилигида 700 млн рубль сарфланиб қурилган янги улгуржи тақсимлаш логистика маркази 9 гектар майдонни эгаллаб, замонавий инфратузилма асосида барпо этилган. Мазкур бозор ўз ичига 16 та ҳар бири 380 квадрат метрдан иборат кенг ва қулай ангарларни олади. Бу ангарлар мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва қулай шароитда сотиш имконини беради. Шунингдек, бозор ҳудудида 72 та савдо дўконлари фаолият юритади. Уларда турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарлари сотилади. Марказнинг яна бир муҳим жиҳати, транспорт логистикасига эътибор қаратилганидир. 450 та юк машинаси учун мўлжалланган тураргоҳлар ташкил этилган бўлиб, бу улгуржи савдо жараёнини узлуксиз ва тизимли равишда ташкил этишга хизмат қилади. Мазкур тураргоҳлар юк автомобилларининг эркин ҳаракатланиши ва маҳсулотларни тезкор равишда тушириш ҳамда юклаш имконини беради. Логистика марказининг бир қисмида Фарғона савдо уйи ҳам очилди.
Дастлаб вилоятимиз делегацияси мана шу яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.

Тантанали тадбирда сўз олганлар мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Россия Президентлари ташаббуси билан амалга оширилганини таъкидлаб, унинг икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этдилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур лойиҳани амалга оширишда ёрдам берганларга миннатдорлик билдириб, янги марказ ҳудудларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлида муҳим омил бўлганлигини таъкидлади. Ҳозирда лойиҳанинг биринчи босқичи якунлангани, тез орада иккинчи ва учинчи босқичларининг қурилиш ишлари амалга оширилиши маълум қилинди.

- Бугун биз Фарғона вилоятидан Россия бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини барқарор етказиб бериш имконини берувчи муҳим логистика марказини очмоқдамиз. Бу ҳудудларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, ишонч ва стратегик шериклик самарасидир. Фарғона қишлоқ хўжалигининг бой салоҳиятига эга вилоятдир. Табиий, юқори сифатли маҳсулотларимиз истеъмолчиларга тез ва энг яхши ҳолатда етиб келишида мазкур замонавий логистиканинг ўрни катта бўлади, - деди вилоят раҳбари.

Марказда махсус савдо дўконлари, сақлаш омборлари, логистика хизматлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу Ўзбекистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини оширишга хизмат қилиши урғуланди.

Ушбу бозор фаолияти натижасида 800 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси доимий иш ўрни билан таъминланиши режалаштирилган. Улар учун замонавий турар-жойлар, озуқа таъминоти, тиббий хизмат ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратилади.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун Фарғона кўргазма марказининг очилиш маросими ҳам ташкил этилди.

Рамзий тасма қирқилиб, иштирокчилар бу ердаги Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.

Марказда вилоят ҳокими тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини ҳам эшитди. Ҳамкорликда бозор фаолиятини янада жонлантириш зарурлиги қайд этилди ва масъуллар билан биргаликда олдинда турган чора-тадбирлар келишиб олинди.

Ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар ва Омск вилояти маданият уйи вакиллари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага кўтаринкилик бағишлади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Tavsiya etamiz

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744709476899.jpg

Учрашувлар самарали бўлди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744632709239.jpg

Урумчи шаҳрида Фарғона вилояти ҳамда Шинжон-Уйғур автоном районининг 200 дан зиёд ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744630666993.jpg

Хушхабар: Фарғонадан Урумчига авиақатнов йўлга қўйилди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744622445040.jpg

Шинжонлик тадбиркорлар Фарғонага инвестиция киритишга катта қизиқиш билдирмоқда

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744620436280.jpg

Фарғона вилояти ҳамда Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида кўп томонлама ҳудудлараро ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744480050953.jpg

Фарғона вилояти делегацияси Омск вилоятидаги илғор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишдилар

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 15.04.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft