Президент эътироф этган Маданият маркази замонавий қиёфада










Фарғона шаҳридаги Инновацион маданият маркази қайта таъмирланиб, замонавий ва кўркам қиёфа касб этди. Марказнинг тантанали фойдаланишга топширилиши маросимида маданият ходимлари, шаҳар аҳли, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, барчани Қурбон ҳайити билан муборакбод этди ҳамда ушбу марказнинг қайта таъмирланиши байрамга муносиб туҳфа бўлганини таъкидлади. Бугунги кунда мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасига катта эътибор қаратилаётганини, ҳудудларда салмоқли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, бунда мазкур марказда меҳнат қилаётган фидойи устозларнинг ҳам муносиб ўрни борлиги айтиб ўтилди. Президентимиз раислигида 2023 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Фарғонадаги бу маданият марказининг ибратли ишлари эътироф этилганлиги тилга олинди. Маданият маркази биноси 1910 йилда барпо этилган бўлиб, у маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида марказда 6,5 миллиард сўмлик таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда маданият марказида 83 та тўгарак, 21 та халқ ҳаваскорлик жамоаси ва болалар бадиий жамоалари фаолият олиб бормоқда. Уларда 1 000 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар қамраб олинган. Бу ёшлар ўз истеъдодларини ривожлантириб, республика ва халқаро миқёсдаги маданий тадбирларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Марказ ҳар йили республика миқёсида ўтказиладиган “Энг намунали маданият маркази” кўрик-танловида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиблар сафида бўляпти. Замонавий қиёфага кирган марказда санъатга иштиёқманд ёшлар учун барча шарт-шароитлар яратилди. 240 ўринли концерт зали, санъат, ҳунармандчилик тўгараклари, спорт хонаси улар ихтиёрида. Эътиборли жиҳати, Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган ёзги таътилда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича “Долзарб 90 кунлик”да шаҳар ёшлари марказда турли тўгараклар билан машғул бўлади. Тантанали маросимда рамзий лента кесилиб, иштирокчилар марказда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Азимобод маҳалласидан яна бир ташаббус: 360 ўринли мактаб биноси қурилди

Фарғонада ёшлар бирдамлигига бағишланган мотивацион гала-концерт ташкил этилди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Сўх туманида

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониядан келган инвесторларни қабул қилди

Фарғона вилоятида ғалла ўрими мавсуми бошланди.