Фарғоналик ёшлар касбга ўқитилиб, Германияда ишлаши мумкин










Фарғоналик ёшлар касбга ўқитилиб, Германияда ишлаши мумкин Германияда амалий ташриф билан бўлиб турган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация Эрфурт шаҳрида жойлашган “Erfurt Bildungszentrum” (EBZ) касбий таълим ва қайта тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди. EBZ — Тюрингиядаги энг нуфузли таълим марказларидан бири бўлиб, у 60 дан ортиқ техник, саноат, ахборот технологиялари ва савдо йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Марказ 750 дан ортиқ компания, кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради ва уларга малакали мутахассислар тайёрлаб беради. Шунингдек, бир кунда 500-1000 нафар ёшларни қамраб олади. EBZ дуал таълим соҳасида катта тажрибага эга бўлиб, ёшлар 3 йилдан 5 йилгача ўқиб, марказ дипломи билан Европа мамлакатларида ишлаш имконига эга бўладилар. Марказ халқаро ҳамкорлик доирасида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Вилоят делегацияси дастлаб марказ шароитларини кўздан кечирди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров EBZ масъуллари билан ўтказилган учрашувда Фарғонадаги KOIKA касб-ҳунарга ўқитиш марказида ёшларни ўқитишни йўлга қўйиш ҳамда мутахассисларни Германия меҳнат бозорига тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди. Учрашув якунида билдирилган таклифлар асосида ҳамкорликда ишларни бошлашга келишилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Берлин шаҳрида Фарғона-Германия бизнес форуми бўлиб ўтди

Фарғонада Германия меҳнат бозори учун малакали мутахассислар тайёрланади

Немис ишбилармонлари билан Фарғонада истиқболли лойиҳалар амалга оширилади
