Фарғонада Германия меҳнат бозори учун малакали мутахассислар тайёрланади





Фарғонада Германия меҳнат бозори учун малакали мутахассислар тайёрланади Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Берлин шаҳрида “Simson Private Akademie” раҳбари Макс Роймшуссел билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида вилоятимизда Германия меҳнат бозори талабларига мос малакали мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якунлари асосида Фарғона шаҳрида мазкур академия кўмагида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ва унда таълим олган ёшларни Германияда ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, “GfM group” компанияси директори Маттиас Фрейлинг билан ўтказилган учрашувда ҳам ёшларни Германияда талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Вилоятимизда фаолият юритаётган “Wegweiser” ўқув маркази билан ҳамкорликда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларни хорижда иш билан таъминлаш бўйича келишувларга эришилди. Учрашувлар якунида Фарғона вилояти ҳокимлиги, “Simson Private Akademie”, “GfM group” ва “Erfurt Bildungszentrum” (EBZ)компаниялари ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Берлин шаҳрида Фарғона-Германия бизнес форуми бўлиб ўтди

Немис ишбилармонлари билан Фарғонада истиқболли лойиҳалар амалга оширилади



Фарғоналик ёшлар касбга ўқитилиб, Германияда ишлаши мумкин