Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
109
14
Sayt test rejimida ishlamoqda...

1612024-11-14 07:00

Вилоятимизда ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1731549532581.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1731549548813.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1731549553203.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1731549556676.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1731549560343.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1731549569694.jpg

Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоятимизда ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда келгуси йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари Мухторхон Тошхўжаев, вилоят секторлари раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Туман ва шаҳар ҳокимлари ва уларнинг масъул ўринбосарлари, тегишли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳудудий студияларда видеоконференция алоқаси орқали қатнашди.

Йиғилишда вилоятимизда ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари кўриб чиқилди.
 
Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилган ишлар, ногиронлиги бўлган шахслар билан олиб борилган ишлар, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар ижтимоий ҳимояси, тазйиқ ва зўравонликка учраган шахслар билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда ижтимоий ходимлар фаолияти ва уларга яратилган шарт-шароитлар бўйича масъулларнинг ахбороти ҳам тингланди.

Ушбу йўналиш бўйича камчиликларга йўл қўйган шаҳар ва туман ҳокимлари сўз олиб, қайд этилган масалаларни қисқа фурсатда ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиши ҳамда ижроси таъминланишини билдиришди.

Йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан тизимли иш ташкил қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, A.Navoiy ko'chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 14.11.2024 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft