Фарғонада илк бор қуввати 300 мегаваттли йирик электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилди








Фарғонада илк бор қуввати 300 мегаваттли йирик электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилди
Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида энергетика соҳасида янги қувватларни ишга тушириш ва навбатдаги лойиҳалар қурилишига старт бериш маросимида вилоятимизда барпо этилган қуввати 300 мегаваттли йирик электр энергиясини сақлаш тизими ишга туширилди. Маросимда видеоконференция орқали Ўзбекистон туманидаги ишга туширилган иншоотдан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, хорижий компания вакиллари ва нуронийлар иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Хитойнинг “Чайна Энержи” компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон туманида электр энергияси сақлаш тизими қурилиши лойиҳасига старт берган эди. Қисқа фурсат ичида Марказий Осиёда ягона бўлган электр энергиясини сақлаш иншооти Хитой Халқ Республикасининг “China Gezhouba Group Overseas Investmen Co.Ltd” компанияси ва маҳаллий ҳамкорлар томонидан тўғридан-тўғри 144 миллион долларлик хорижий инвестиция киритиш ҳисобига барпо этилди. Бу ерда электр энергиясини сақловчи, ҳар бирининг қуввати 2 МВт бўлган 193 та батареялар ўрнатилди.
Фарғона вилоятида қурилган электр энергия сақлаш тизими ўзга хослиги билан ажралиб туради. Янги лойиҳа электр манбаига эҳтиёж камайган кундуз ва тунги пайтларда электр тармоғига уланиб, истеъмолдан ортиб қолган электр қувватини ”омбор”га йиғади ва зарур бўлганда ўша “омбор”дан яна қайта тармоққа етказиб беради. Электр энергиясини батареяда сақлаш айниқса, қишда қўл келади. Кундузи юклама паст бўлган вақтда тизимни қувватлантириш, юклама юқори бўлганда уни бўшатиб, тизимдаги балансни сақлашга ёрдам беради. Бу унинг асосий функцияларидан бири.
Ҳисоб-китоб учун кунлик ўртача истеъмол 6 киловат соат деб олсак, батарея сақлаш тизими кунига икки марта ишлаган ҳолда кунига 100 мингдан ортиқ хонадонни электр энергия билан таъминлай олади. Бу жуда катта кўрсаткич. Шунингдек, турли ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам электр энергияни узлуксиз етказиб бера олади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Xinjiang Yingjie Ecological Greening Co., Ltd” компанияси раҳбари Лю Инцзе бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туркиялик мутахассис Эмраҳ Туркйилмаз билан учрашди

Қувончли дил сўзлари: “Ўзбекистоннинг бахтли фуқаросиман”

Ҳудудларда кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди

Асосий фан олимпиадасининг Республика босқичида фарғоналик ёшлар юқори натижаларни қўлга киритишди