Фарғонада интернат уйи тарбияланувчиларига Президент совғалари топширилди










Фарғона “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи тарбияланувчиларига Президент совғалари топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда “Мурувват” уйларини замонавий реабилитация жиҳозлари билан таъминланишини ҳамда ўз ишини янги концепция асосида йўлга қўйилишини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Жумладан, ушбу мақсадда 26 турдаги 40 дона реабилитация қилишнинг техник воситалари ҳамда коррекцион-дидактик материаллар харид қилинди. Интернат уйининг кундузги парваришлаш гуруҳига 30 нафар ногиронлиги бўлган болалар қабул қилиниб, 67 нафар уйда мобиль тарбияланаётган ногиронлиги бўлган болалар учун ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг такомиллаштириш, таълим, коррекцион-педагогик хизматлар олиш имкониятининг турли кўринишдаги реабилитация тадбирлари, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, ҳаётий кўникмалар ҳамда ижтимоий мослашувни таъминлаш хизматлари йўлга қўйилди.
2024 йил бошидан буён ушбу муассасада 11 нафар бола мустақил ҳаракатланиш ва ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларига эга бўлди ҳамда оиласи бағрига қайтарилди.
Янги йил арафасида бу ерда байрам дастури ташкил этилиб, болажонларга совға-саломлар улашилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Республика ёш ижодкорлари Зомин семинарининг минтақавий босқичи Фарғонада адабиёт байрамига айланди

Фарғона вилояти ва Хитойнинг провинциялари ўртасида ҳамкорлик жадал ривожланади

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди