Сўх туманида замонавий мактаб биноси фойдаланишга топширилди
Сўх туманидаги Ғазнов маҳалласида капитал таъмирдан чиқарилган 21-умумий ўрта таълим мактаби фойдаланишга топширилди. Унда вилоят секторлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳли ва ёшлар иштирок этди.
Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимизда таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, инсон ҳаётида билим ва ҳунар муҳим ўрин тутишини қайд этди.
– Сўх тумани ҳар доим эътибор марказида эканлигини мана шундай замонавий биноларнинг қурилиши ва янги иншоотларнинг қад ростланишида мужассам. Ватан қадрини теран англайдиган сўхликлар билан ҳар доим ҳамнафас бўлиб, юртимиз ривожи ва равнақига биргаликда ва бирдамликда ҳисса қўшамиз, - деди вилоят ҳокими ўз сўзида.
Мазкур таълим масканидаги 410 ўринли бино қайта таъмирланди, 240 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилди. Бунёдкорлик ишлари учун қарийб 4 млрд сўм маблағ сарф қилинди. Синф хоналарида ўқувчиларнинг билим олишлари учун барча қулайликлар яратилди.
Бевосита янги ва шинам синфхоналарда таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатда бўлган вилоят ҳокими уларнинг орзу ва мақсадлари билан қизиқди. Ўқувчи ва ўқитувчилар берилаётган эътибор учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик изҳор этдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Вилоят ҳокими Шоҳимардонда бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Сўх туманида чегара қўриқлаш взводининг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди
Фарғонада инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштираётган инвесторлар билан учрашув
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Фарғона вилоятида 18-19-20 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти