Президент топшириқлари ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди




Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда Президент Администрацияси, Ҳисоб палатаси масъуллари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туман ҳокимлари, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Президентимиз раислигида ўтган йил 3 декабрь куни Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, бу бўйича алоҳида қарор қабул қилинди, чора-тадбирлар белгиланди. Президент Администрацияси ишчи гуруҳи томонидан вилоятимизда мазкур вазифа ва топшириқлар ижросини тўлақонли ташкил қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳиджон Убайдуллаев Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида, сифатли бажариш муҳимлигини таъкидлади.
Масъуллар ўрганишлар давомида соҳалар кесимида ижрони самарали ташкил этиш, бу борада юзага келаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўз юритди. Тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Бу йил Фарғонада 2 минг 786 тонна пилла етиштирилади

Uy-joylarga huquqlarni e'tirof etish boshlandi

Жаҳон кубоги фарғоналик боксчининг ғалабаси билан бошланди

Вилоят ҳокими Хитой Халқ Республикасининг "Zhejiang Juma Entertainment Co., Ltd" компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Xinjiang Yingjie Ecological Greening Co., Ltd” компанияси раҳбари Лю Инцзе бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди