Вилоятимизнинг 1063 та МФЙда 307 нафар маҳалла банкири фаолиятини бошлади

Вилоятимизнинг 1063 та МФЙда 307 нафар маҳалла банкири фаолиятини бошлади, уларга 1063 нафар маҳалла агентлари бириктирилди.
Хўш, “Маҳалла банкирлари” қандай тизим?
Маҳалла банкирлари банкларнинг энг қуйи бўғини ҳисобланади. Яъни, маҳалла даражасига тушиб, одамларнинг даромадини оширадиган тизим. Маҳалла банкирларининг энг катта вазифаси маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганиб, одамларнинг ғояларини, лойиҳаларга айлантиришдир. Маҳалла банкирлари “хонадонбай” ишлаб, ҳар бир оилага тайёр лойиҳалар ёки бизнес режалар таклиф қилади. Лойиҳанинг барча занжирида – кредит олиш, бизнес очиш, маҳсулот сотиш жараёнларида аҳолига ҳамроҳлик қилади.
Уларнинг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат.
-“Маҳалла банкир”лари маҳаллаларда ташаббускор аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бизнес ғоялари асосида янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, кредит ажратиш, лойиҳаларни амалга оширишда ҳамроҳлик қилиш;
-ўзини ўзи банд қилган шахс — якка тартибдаги тадбиркор — кичик бизнес — ўрта бизнес занжири асосида тадбиркорликнинг ҳар бир босқичида молиявий хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
-аҳоли томорқалари ва ижарага берилган ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли сотиб олиш учун тадбиркорлар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг лойиҳаларини молиялаштириш;
-тадбиркорлик лойиҳаларини ишга тушириш орқали устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини ишга жойлаштириш;
-маҳаллаларда ёрдамчи-агентлар орқали банк хизматларини тарғиб қилиш, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва янги мижозларни жалб қилиш;
-маҳалланинг ихтисослашуви ва шарт-шароитларидан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш каби вазифаларни бажариб келмоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Жаҳон кубоги фарғоналик боксчининг ғалабаси билан бошланди

Вилоят ҳокими Хитой Халқ Республикасининг "Zhejiang Juma Entertainment Co., Ltd" компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Xinjiang Yingjie Ecological Greening Co., Ltd” компанияси раҳбари Лю Инцзе бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туркиялик мутахассис Эмраҳ Туркйилмаз билан учрашди

Қувончли дил сўзлари: “Ўзбекистоннинг бахтли фуқаросиман”