Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

1182025-02-22 11:44

2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1740206157210.jpg

2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 февраль куни “2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ташкилий қўмита бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда Концепция асосида ишлаб чиқиладиган Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш бўйича ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастурини тасдиқлаб, шунингдек, унинг амалга оширилишини таъминлайди.

Жойларда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган барча тадбирларни миллий қадрият ва анъаналаримиз ҳамда бугунги ислоҳотларимизнинг маъно-моҳиятига, Концепцияда баён этилган асосий йўналиш ва тавсияларга мос ҳолда, юксак даражада ташкил этиш, уларда юртдошларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади:

- байрам тадбирларини борлиқнинг уйғониши, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътиборни ифода этадиган, юртдошларимизни бугунги тинч ва осуда ҳаётимизни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга ундайдиган таъсирчан мазмун ва шакл билан ўтказиш;

- мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқимизнинг кундалик ҳаёти, онги ва дунёқарашида юз бераётган ижобий ўзгаришлар Наврўзнинг инсонпарварлик ва инклюзивлик моҳиятига, азалий қадрият ва анъаналарига ҳамоҳанг эканини акс эттириш;

- бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирларини ўтказиш;

- “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, байрам арафасида барча ҳудудларда, кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияларини, умумхалқ ҳашарларини ўтказиш;

- жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида юртимизда яшаётган турли миллат ва элатлар вакилларининг миллий урф-одатлари, анъана ва қадриятларини кенг намойиш қилиш;
- байрам тадбирлари давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш, китоб кўргазмалари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконлари ташкил этиш, кўклам таомларини тайёрлаш ҳамда бу борада кўргазмали савдо ва танловларни уюштириш;

- барча шаҳар ва қишлоқларда ўтказиладиган байрам тантаналарида, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, ҳар бир ҳудудда уни нишонлаш билан боғлиқ удум ва анъаналарни кенг тарғиб қилиш.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Tavsiya etamiz

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1740205186853.jpg

Вилоятдаги барча касбий таълим ташкилотлари учун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини самарали амалга оширишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1740152074954.jpg

Фарғона шаҳридаги озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтида янги 400 ўринли талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1740139711748.jpg

“Бобошбек” ишлаб чиқариш ва савдо мажмуасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1740117123371.jpg

Фарғонада вазир ва ёшлар учрашуви ташкил этилди...........

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1740070146815.jpg

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвестор Чу Ҳонгюни қабул қилди

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, A.Navoiy ko'chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 22.02.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft