Долзарб бир ойлик сафарбарлиги эълон қилинди

Президентимизнинг «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши эълон қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 11 мартдан бошлаб “долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинди.
Ойлик доирасида:
• маҳаллаларда 29 мингта кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш, зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналар;
• аҳоли хонадонларига 1,23 миллион бош парранда, 24 минг оила асалари ва 21 минг бош қўй-эчки ва қорамол етказиб берилади;
• 400 минг гектар аҳоли томорқаларида ҳамда 180 минг гектар ижара ер майдонларида сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва бошқа сердаромад экинлар экилади.
Вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳудуд, туман ва шаҳарларга бириктирилади.
• Шунингдек, "Бир маҳалла - бир маҳсулот” ҳамда ижара ерларида" Бир контур - бир маҳсулот” тамойили асосида сердаромад экинлар экилиши ташкил этилади;
• "Яшил макон" лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилади ва камбағал оилаларга мевали дарахтлар кўчатлари етказиб берилади;
• Маҳаллаларда мини-трактор ва мотокультиваторлардан фойдаланиб, аҳоли томорқаларига экиш ишлари ташкил этилади;
• Сув таъминоти оғир бўлган 874 та маҳаллада суғориш тизимини яратиш Наврўз умумхалқ байрамига қадар якунланади;
• Камбағал оилаларга молиявий кўмак пакетлари (иссиқхоналар, парранда, балиқ, чорва моллари, асаларичилик ускуналари ва экиш материаллари) етказиб берилади;
• Аҳоли даромадларини ошириш мақсадида микролойиҳалар амалга оширилади;
Камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарга ўқитиш ва даволанишларига ёрдам берилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Олға "Нефтчи"! Биз биргаликда битта кучмиз!

Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган пара велоспортчига уй совға қилинди

Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Фарғонада чигит экиш ишлари бошланишига бағишланган семинар бўлиб ўтди