Вилоят ҳокими Жаҳон банкининг консультантлар гуруҳини қабул қилди




Водилдаги “Қабуллар уйи”да вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Жаҳон банкининг “Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар” лойиҳаси доирасида жалб этилган консультантлар гуруҳини қабул қилди.
Моҳаммад Нада бошчилигидаги гуруҳ аъзолари билан бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётгани қайд этилди. Президентимизнинг тегишли қарори ижроси доирасида, Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган 16 та туман (шаҳар)лар орасида Фарғона вилоятидан Марғилон шаҳри ҳамда Қува тумани ҳам борлиги таъкидланди.
Мазкур ҳудудларда саноат ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш хажмини ошириш, хусусан, Марғилон шаҳрини ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш масаласига эътибор қаратилди. Қува тумани маркази ва унга туташ ҳудудларда аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши, хизматлар ва бошқа йўналишларда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароит яратишга қаратилган мастер режа лойиҳаси ҳақида сўз борди. Бу лойиҳаларни амалга оширишда Жаҳон банкининг иштироки муҳокама қилинди.
Инфратузилма, туризм, саноат соҳаларида иш ўринларини яратиш, замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, амалга оширилиши режалаштирилаётган пилот лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда ҳамкорлик истиқболлари келишиб олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Республика ёш ижодкорлари Зомин семинарининг минтақавий босқичи Фарғонада адабиёт байрамига айланди

Фарғона вилояти ва Хитойнинг провинциялари ўртасида ҳамкорлик жадал ривожланади

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди