Фарғонада йирик лойиҳаларнинг қурилиши бошланди








Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида 13 қаватли замонавий IT–паркнинг қурилишига старт берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, нуронийлар ва қурувчилар иштирок этди.
Мажмуада конференция зали, ўқув хоналари, савдо дўконлари, ресторан кабилар қурилади. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида соҳа вакиллари учун барча шароитлар яратилади.
Қўштепа туманидаги Нурафшон МФЙ ҳудудида чарм пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш кичик саноат зонасининг қурилишига киришилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, бу каби саноат зоналарининг барпо этилиши тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шароитлар яратиш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
9 гектар майдонда чарм пойбазал ишлаб чиқариш ҳамда савдо маркази ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ерда 11 та ишлаб чиқариш объектлари, савдо мажмуаси, логистика маркази қад ростлайди. Саноат зонасида 4-5 минг аҳолининг бандлиги таъминланади.
Нуронийларнинг дуолари билан қурилиш ишлари бошланиб, тамал тоши қўйилди.
Марғилон шаҳридаги қаровсиз ҳолатдаги аква паркда давлат-хусусий шериклик асосида кенг кўламли ободонлаштириш, реконструкция ишлари амалга оширилади. Аҳолининг дам олишлари учун барча шароитлар яратилади. Бу ернинг бўш ҳудудида мактаб, боғча, IT-парк барпо этилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳани амалга оширилишига киришилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Республика ёш ижодкорлари Зомин семинарининг минтақавий босқичи Фарғонада адабиёт байрамига айланди

Фарғона вилояти ва Хитойнинг провинциялари ўртасида ҳамкорлик жадал ривожланади

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди