Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий туризм марказидаги иншоотларнинг қурилиши бошланди






Марғилон шаҳридаги “Наврўз” МФЙ ҳудудида Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий туризм маркази барпо этилаётган бўлиб, бу ерда бош режа асосида кўплаб объектлар қурилиши режалаштирилган.
Бугун мазкур мажмуадаги сунъий кўл ва мусиқали фаввора, мақом театри, Бурҳониддин Марғиноний илмий-тадқиқот маркази, музей, Отабек ва Кумуш уйи, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, меҳмонхоналар, бозор ва гастрономия марказининг қурилишига старт берилди. Шунингдек, электр, ичимлик суви, табиий газ таъминоти, автомобиль ва ички йўлларни қуриш ишларига киришилди.
Қурилиш ишларини бошлаш муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов, нуронийлар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда қурувчилар иштирок этди.
Вилоят раҳбари қурувчилар билан мулоқотда янги иншоотлар замонавий архитектура талаблари асосида сифатли барпо этилишини, яшил ҳудудларга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаб, мажмуа Фарғонанинг кўрки ва обод маскани бўлишлигини билдирди.
Нуронийлар томонидан бошланаётган улкан бунёдкорлик ишларига эзгу тилаклар билдирилиб, дуолар қилинди.
Президентимиз ташаббуси билан барпо этилаётган мажмуадаги иншоотлар қурилишига киришилди. Объектларга масъул бўлган ҳар бир ташкилотларнинг штаблари ташкил этилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Республика ёш ижодкорлари Зомин семинарининг минтақавий босқичи Фарғонада адабиёт байрамига айланди

Фарғона вилояти ва Хитойнинг провинциялари ўртасида ҳамкорлик жадал ривожланади

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди