Қўқон шаҳрида реновация дастури доирасида аҳоли учун қулай шароитларга эга “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилмоқда







Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Қўқон шаҳрида бўлиб, шаҳардаги Мовароуннаҳр, Хўжанд ва Истиқлол кўчалари ҳудудида реновация дастури доирасида амалга оширилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиш ишлари билан танишди. Мазкур йирик лойиҳа доирасида 10 ва 16 қаватдан иборат 83 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Айни кунларда 56 та уйларнинг қурилиши бошланди. Шунингдек, массивда замонавий шоурум, бизнес марказ, мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаби, олийгоҳ, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар масканлар, кўп қаватли автотураргоҳ, маданий мерос биноси, хизмат кўрсатиш объектлари, ёқилғи қуйиш шохобчаси ва бошқа аҳоли учун қулай инфратузилмалар яратилади. Вилоят ҳокими масъуллар ва қурувчилар иштирокида қурилиш ишларининг боришини муҳокама қилди. Қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифатли бажариш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!