1152025-05-05 20:18
Қўқон шаҳрида “Pharmacia” масъулияти чекланган жамияти томонидан тиббий буюмлар ва дори воситалар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.





Ҳиндистонлик инвесторлар билан ҳамкорликда 7 млн долларлик инвестиция ҳисобига ташкил этилаётган корхонада сўнгги монтаж ишлари якунига етказилмоқда. Бу ерда элликга яқин иш ўрни яратилади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур корхонада бўлиб, лойиҳанинг якуний босқичи жараёнини кўздан кечирди. Тадбиркор ва инвестор билан бу ерда олиб борилаётган ишлар хусусида суҳбатлашди. Тадбиркорнинг муаммоларини бартараф этиш, лойиҳани ишга тушириш бўйича масъулларга топшириқ берди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!