Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари ва футболчилари билан учрашди



Унда жамоанинг жорий мавсумдаги Ўзбекистон Суперлигасидаги иштироки ҳақида сўз борди. Хусусан, “Қўқон-1912” футбол мавсумини яхши натижалар билан бошлаганига эътибор қаратилди. 8-тур доирасида меҳмонда “Бунёдкор” жамоасига қарши ўйинда 2:1 ҳисобида қозонилган муҳим ғалаба ва 3 очко ўйинчилар ва мухлисларнинг руҳиятини кўтаргани қайд этилди. Бош мураббий Баҳром Ҳайдаров қўл остида чиройли ва муваффақиятли ўйин кўрсатаётган жамоага вилоят раҳбари яна бир бор омад тилади. Ўзбекистонда ташкил этилган илк футбол жамоаларидан бири бўлган “Қўқон-1912” келгусида ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ва унинг фаолиятига етарли эътибор қаратилиши таъкидланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!