Фарғонада Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйилди










Фарғонада Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйилди Вилоятимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу муҳим сана муносабати билан бугун эрта тонгда шаҳар марказида жойлашган “Ватанпарварлар боғи”даги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёшлар, ҳарбийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳоким ўринбосарлари, котибият ва гуруҳ раҳбарлари биргаликда вилоят ҳокимлиги номидан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят мудофаа, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этиб, мажмуа пойига гуллар қўйишди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди