Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президентимиз табриги, пул мукофоти ва совғалари топширилди








Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президентимиз табриги, пул мукофоти ва совғалари топширилди Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Фарғона тумани Саноат МФЙда яшовчи Орифжон ота Мўминов хонадонида бўлиб, отахонга давлатимиз раҳбарининг табриги, пул мукофоти ва эсдалик совғаларини топширди. Тадбирда Шарқий ҳарбий округ ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари раҳбарлари, нуронийлар иштирок этди. 17 ёшида урушга отланган ўғлон жангоҳларда асло енгилмади, кўрсатган жасорати учун бир неча орден ва медаллар билан тақдирланди. Урушдан кейин эса узоқ йиллар қишлоқ хўжалигида ишлади. Бугун эса фарзандлари, халқимиз ардоғида умргузаронлик қилмоқда. Вилоят раҳбари Орифжон отага Президентимиз табригини ўқиб эшиттириб, 10 минг доллар пул мукофоти ҳамда “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медалини топширди. Дастурхон атрофида, бир пиёла чой устида кечган суҳбат давомида Орифжон ота Мўминов сингари ватандошларимизнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати эътироф этилди, қонли жангларда вафот этганлар ёдга олинди. Тошлоқ тумани “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси, 102 ёшли Одилжон ота Зокиров хонадони бугун янада гавжум бўлди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур хонадонда бўлиб, отахонга Президентимизнинг табригини етказиб, пул мукофоти ҳамда совғаларини тантанали топширди. Урушда қаҳрамонлик кўрсатиб, бир умр ҳалол меҳнат қилган отахон тетик ва бардам. Ўн нафар фарзандни тарбиялаб, камолга етказди. 44 нафар невара, 140 нафар чевара ҳамда 40 нафар эвараси ардоғида шукроналик билан умр кечирмоқда. Бир пиёла чой атрофида тинчлик-осойишталик қадри, мамлакатдаги ислоҳотлар, ёшлар тарбияси ҳақида сўз юритилди. Тирик тарих вакили Одилжон ота Зокиров юртга, элга омонлик тилаб давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди