Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди










“Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида ташкил этилган байрам тадбирлари доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, Иккинчи жаҳон урушининг оғир кунларини бошидан кечирган 85 ёшли Фатина Шарипова ҳамда 97 ёшга тўлган Лариса Шаровани йўқлаб, Давлатимиз раҳбарининг табригини етказиб, пул мукофотларини топширди. Онахон Қримнинг Феодосия шаҳрида туғилган. Фатина Шарипованинг болалик йиллари немис-фашистларнинг Ганновер-Алем концлагерида ўтган. Урушдан сўнг Ўзбекистонга жўнатилган Фатина Шарипова, дастлаб Бухоро шаҳрида, 1964 йилдан Фарғона шаҳрида яшаб келади. Узоқ йиллар давомида таълим соҳасида самарали фаолият олиб борган. Вилоят ҳокими билан бўлган самимий суҳбат чоғида у юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнунлигини билдириб, айниқса, спортга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди. 85 ёшида бўлишига қарамай, мунтазам равишда спорт билан шуғулланишини таъкидлади. Вилоят раҳбари унинг фаоллигини бошқалар учун ибрат эканини қайд этиб, буни аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Фарғона шаҳар “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Лариса она Шарова ҳам меҳмонларни катта қувонч билан қарши олди. У Ўзбекистонни яшаш учун энг қулай ва серқуёш юрт сифатида алоҳида таъкидлаб, шукроналик ҳисларини айтиб ўтди. Лариса Шарова Сталинград қамалида урушнинг энг оғир, даҳашатли кунларини бошидан кечирган. Вилоят ҳокими онахонларга Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, уларга 25 миллион сўмдан пул маблағлари, “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медали ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Онахонлар кўрсатилган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун давлат раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди