Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

5222025-05-10 14:55

Хитойлик олимлар билан ҳамкорликда вилоятимиздаги археологик ёдгорликлар тадқиқ қилинади

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746870737436.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746870745695.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746870749929.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746870753545.jpg

Хитойлик олимлар билан ҳамкорликда вилоятимиздаги археологик ёдгорликлар тадқиқ қилинади Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Шанси археология институти директори Фан Вэньцян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Унда вилоятимиздаги археологик ёдгорликларни замонавий илмий ёндашувлар асосида тадқиқ қилиш йўналишидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб, янги босқичда давом этаётганлигини таъкидлади. Олий ўқув юртлари, илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилаётгани, Фарғона давлат университети ва Шанси археология институти ўртасидаги алоқалар бунинг амалий самараси эканлиги қайд этилиб, келишувлар амалий босқичга ўтганлиги мамнуният билан эътироф этилди. Ҳозирда Шанси археология институти билан водий ҳудудидаги археологик ёдгорликларни тадқиқ этиш ва музейлаштириш бўйича ҳамкорлик лойиҳалари бошланган. Дастлабки босқичда Фарғона давлат университетида “Шанси-Фарғона археологик тадқиқот маркази” ва “Маданий меросни муҳофаза қилиш ва тиклаш лабораторияси” ҳамда “Суи сулоласи даврига оид Ю Хонг қабри” кўргазмаси очилди. Беш йилга мўлжалланган лойиҳанинг кейинги босқичларида ҳамкорликда илмий тадиқиқот ишлари олиб борилади ҳамда соҳа учун мутахассислар тайёрланади. Мулоқотда мамлакатимизда кейинги йилларда бой тарихимизни ўрганиб, чуқур тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилиб, бу жараёнда хорижлик ва маҳаллий археолог олимлар, илмий тадқиқотчилар ҳамкорлигида тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган Фарғона вилоятида ҳам кенг қамровли илмий изланишлар амалга ошириш бўйича фикр алмашилди. Хусусан, ҳамкорликда “Қува шаҳристони” археологик ёдгорлигида қазиш ва тадқиқот ишларини олиб бориш, очиқ осмон остида музей ташкил этиш борасида сўз юритилди. -Ўрганилиши керак бўлган архелогик ёдкорликлар кўп. Лойиҳа доирасида тарих қайта жонлантирилиб, халқимизга кўрсатиб берилади, бу жуда катта иш бўлади, биз катта натижаларни кутамиз,-деди вилоят раҳбари. Вилоят ҳокими хитойлик олимларнинг лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини, уларни сифатли ва мукаммал амалга ошириш учун “йўл харитаси”ини ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди. Самимий руҳда ўтган учрашувда ҳамкорликдаги ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди. Мулоқотда вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов ҳамда Фарғона давлат университети ректори Баҳодир Шермуҳаммадов иштирок этди. Маълумот ўрнида: Шанси археология институти Хитойнинг Шанси вилоятида жойлашган муҳим илмий муассасалардан бири бўлиб, мамлакатнинг археологик меросини ўрганиш ва сақлашда катта роль ўйнайди. Унинг фаолияти натижасида кўплаб муҳим археологик топилмалар аниқланган ва ўрганилган. Масалан, 2024 йилда институт археологлари Минг сулоласи даврига тегишли яхши сақланган қабрни топдилар, бу топилма Хитойнинг археологик меросини янада бойитди. Институт ўзининг археологик музейига эга. Шанси археология институти халқаро миқёсдаги тадқиқотларда ҳам фаол иштирок этади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 13.05.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft