Франкфурт-Майн Германиянинг йирик молиявий маркази бўлиб, бу ерда дунёнинг йирик банклари жойлашган








Франкфурт-Майн Германиянинг йирик молиявий маркази бўлиб, бу ерда Европа Марказий банки, Германия Бундесбанки ва дунёнинг йирик банклари жойлашган. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси йирик молиявий муассасалар - "ODDO BHF”, Германия Тараққиёт Банки (KfW), Helaba ва AKA Bankда бўлиб, учрашувлар ўтказди. Унда Фарғонага немис инвестициясини жалб этиш, маҳаллий корхоналарга банк кредитларини ажратиш, вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш ва бизнес форумлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. Бугунги кунда Германиянинг қатор молия институтлари мамлакатимизда кўплаб йўналишларда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. "ODDO BHF” банк раҳбарияти билан ўтказилган мулоқотда Шоҳимардон қишлоғида Франциянинг “MND” (Montagne et Neige Développement) компанияси томонидан ишлаб чиқилган туризм лойиҳасини молиялаштириш масаласи хусусида сўз юритилди. KfW банк билан эса йирик лойиҳаларни молиялаштириш бўйича музокаралар олиб борилди. Учрашувлар якунида билдирилган таклифлар асосида ҳамкорликдаги чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Берлин шаҳрида Фарғона-Германия бизнес форуми бўлиб ўтди

Фарғонада Германия меҳнат бозори учун малакали мутахассислар тайёрланади

Немис ишбилармонлари билан Фарғонада истиқболли лойиҳалар амалга оширилади



Фарғоналик ёшлар касбга ўқитилиб, Германияда ишлаши мумкин