Берлин шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонасида қатор ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди





Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация амалий ташриф доирасида Германиядаги бир гуруҳ компаниялар раҳбарлари билан учрашиб, самарали келишувларга эришилмоқда. Бугун Берлин шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонасида “Stein&Partners Rechtsanwälte mbB”, “MÜSIAD” компаниялари раҳбарлари ва ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Самимий мулоқотда вилоят ҳокими сўнгги йилларда Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳити, хорижий тадбиркорлар учун берилаётган имтиёз ва кафолатлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳияти, мавжуд инфратузилмавий имкониятлар ва хорижий сармоядорлар билан амалга оширилаётган муваффақиятли лойиҳалар тўғрисида тўхталиб ўтди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров германиялик ишбилармонларни Фарғона вилоятидаги истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга таклиф этди. Музокаралар давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти, электротехника, IT, фармацевтика, машинасозлик ва бошқа йўналишларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, Германиялик ва фарғоналик тадбиркорларни ҳамкорлигини йўлга қўйишга келишилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахатов иштирок этди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Немис ишбилармонлари билан Фарғонада истиқболли лойиҳалар амалга оширилади


Фарғоналик ёшлар касбга ўқитилиб, Германияда ишлаши мумкин
