Фарғона - Улсан бизнес-форуми ташкил этилди








Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Фарғона-Улсан бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Жанубий Кореянинг Улсан метрополитен шаҳри мэри Ким Ду Гём, икки ҳудуд расмийлари ва тадбиркорлари иштирок этди. Форумда сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур тадбирнинг асосий мақсади вилоятнинг инвестицион салоҳиятини кореялик тадбиркорларга таништириш ва уларни ҳамкорликка жалб этиш эканлигини таъкидлади. Шунингдек, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, жумладан, Улсан шаҳрига малакали мутахассислар тайёрлаш маркази лойиҳасига алоҳида тўхталиб ўтди. - Бугун ҳудудларнинг Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳам ҳамкорлик бошланди. Бу келгусида ижобий натижалар беришига ишонамиз. Кореялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда Фарғонада турли йўналишларда йирик лойиҳаларни амалга оширамиз, - деди вилоят ҳокими. Улсан метрополитен шаҳри мэри Ким Ду Гём эса икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари эндиликда ўзаро биродарлик шаклида, дўстлик асосида янада ривожланиши лозимлигини таъкидлаб, бунинг учун етарлича имкониятлар мавжудлигини қайд этди. Тадбир доирасида Фарғона ва Улсан шаҳарлари ҳамда уларнинг инвестицион салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиш этилди. Айни пайтда икки шаҳар ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида B2B учрашувлари ўтказилмоқда. Музокаралар якунида бир қатор келишув ва шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Тошлоқ туманида IT - шаҳарча очилди

Фарғонада замонавий “Билимдон” болалар оромгоҳи очилди


Шоҳимардон замонавий туризм марказига айланади