Учинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали юқори савияда ўтказилади





Учинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали юқори савияда ўтказилади Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида бўлиб, жорий йил 19-21 сентябрь кунлари ўтказиладиган III Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик ишлари бўйича ташкилий йиғилиш ўтказди. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, Қўқон шаҳар масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Қўқон шаҳри кўчалари, фестиваль ўтказиладиган ҳудудларни комплекс ободонлаштириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Фестиваль ўтказиладиган асосий жойлар ҳудудидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари вилоят ҳокимининг қурилиш соҳаси бўйича ўринбосари Ҳакимжон Долимовга бириктирилди. - Бу йилги фестивални ҳар йилгидан кўра шукуҳли ва жозибадор қилиб ўтказиш керак, - деди вилоят ҳокими. Вилоят раҳбари учинчи бор ўтказилаётган Халқаро Ҳунармандчилик фестивалида имконияти чекланган ҳунармандларнинг ҳам иштирокини ташкил этиш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва ҳунармандлар маҳсулотларининг бир неча кун давом этадиган савдо-ярмаркасини йўлга қўйиш каби таклифларни илгари сурди. Шунингдек, Риштон туманида ўтказиладиган II Халқаро кулолчилик форуми бўйича ҳам масъулларга пухта тайёргарлик кўриш бўйича вазифалар юкланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

“Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди



Фарғона шаҳрида “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси бўлиб ўтди.