Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси вакиллари вилоятимизда бўлди
Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси вице президенти Амит Лохия бошчилигидаги делегация вилоятимизда бўлди.
Меҳмонларга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳабибжон Сирожиддинов ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистон иқтисодиётининг кимё, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик инвестор ва муҳим технологик ҳамкор бўлган ушбу компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада ривожланмоқда. Хусусан, вилоятимизда компания томонидан йирик лойиҳалар амалга оширилди ва бу ишлар давом этмоқда.
Делегация аъзолари дастлаб "Indorama Kokand Fertilizer and Chemicals” корхонаси фаолияти билан танишди.
Собиқ Қўқон суперфосфат заводи молиявий соғломлаштириш ва диверсификация қилиш мақсадида 2019 йилда Сингапурнинг «Indorama Holdings BV» компаниясига инвестиция мажбуриятлари билан сотилган эди. Унинг негизида «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» корхонаси ташкил этилди. 70 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этилиб, ишлаб чиқариш технологиялари модернизация қилинди. Испания, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Испания ва Россия давлатларининг етакчи компанияларидан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Қўшимча 150 та иш ўрни яратилди.
2021 йилда модернизация ишларининг биринчи босқичи доирасида аммонийлашган суперфосфат, сувда тез эрувчан комплекс минерал ўғитлар, азот-фосфор-калийли (NPK) минерал ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Завод қуввати йилига 75 минг тоннадан 450 минг тоннага етказилди.
Корхона йилига 30 миллион доллар маҳсулотни экспорт қилиш қувватига эга. Бугунги кунда МДҲ, Европа, Африка ва Осиёнинг 16 давлатига минерал ўғитлар экспорт қилинмоқда.
Корхона изчил ривожланмоқда ва кейинги босқичлар бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Иккинчи босқич доирасида 50 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилди. Швейцария, Германия, Ҳиндистон, Хитой ва Италиядан замонавий технологик ускуналар келтириб ўрнатилди. Ушбу босқичда йилига 24 миллион долларлик калий сульфат, сульфат кислотаси ва аммоний-хлорид ўғитлари ишлаб чиқарилади. 120 та янги иш ўрни яратилади.
Учинчи босқич ишлари 2025-2028 йилларда амалга оширилади. Унда моно ва дикальций фосфат, калий-нитрат, азот-фосфор-калийли комплекс минерал ўғит, кальций хлорид, моно аммоний фосфат, моно калий фосфат ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа қиймати – 100 миллион доллар. 235 та иш ўрни яратилади.
Меҳмонлар бу ерда амалга оширилаётган лойиҳани кўздан кечирди.
Шунингдек, делегация аъзолари компания ҳомийлиги асосида таъмирланган болалар шифохонасида ҳам бўлди.
"Indorama Corporation” компаниясининг вилоятимиздаги илк лойиҳаси бўлган “Indorama Kokand Textile” корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифати билан жаҳон бозорида харидоргир. Меҳмонлар бу корхонада бўлиб, иш жараёни билан танишилди.
"Indorama Corporation” компанияси делегацияси аъзолари “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида бўлди. Бу ердаги амалга оширилаётган модернизация лойиҳаларини кўздан кечиришди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Вилоятимизда ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди
Бағрикенглик ҳафталиги: эзгу мақсадлар ва орзуларимиз муштарак