Бағрикенглик ҳафталиги: эзгу мақсадлар ва орзуларимиз муштарак
16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб ўтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Фарғона вилоятида ҳам турли байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу борада вилоят ҳокимлиги томонидан алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, байрам шукуҳи барча шаҳар-туманларни қамраб олишига эришиляпти.
Ҳафталик давомида “Ўзбекистон бағрикенг диёр” шиори остида ҳар бир ҳудудда кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтади.
Марғилон шаҳридаги 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоятдаги миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари ҳамда вилоятда истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни тарғиб этувчи “Бағрикенг диёр” номли фотокўргазма, турли миллатга мансуб шоир ва ёзувчиларнинг китоблар кўргазмаси намойиш этилди.
Тантанали тадбирда миллий маданий марказларнинг бадиий жамоалари ҳамда 10-сонли мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан ташкилланган “Бағрикенглик оҳанглари” концерт дастури қатнашчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси вакиллари вилоятимизда бўлди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвесторларни қабул қилди