Фарғонада Ўзбекистон Республикасини ЖСТга аъзо бўлиши масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикасини Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши масалаларига бағишланган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда вилоятимиздаги тадбиркорлар, кластерлар, экспортёр корхоналар раҳбарлари, фермерлар иштирок этди.
Учрашувни вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов очди ҳамда Президентимиз ташаббуси билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар қатъий давом эттирилаётганлигини билдирди.
Жаҳон банкини лойиҳа кординатори Отабек Мансуров бугунги кунда мамлакатимизда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар учун яратиладиган имкониятлар, режалар ҳақида тақдимот қилди.
Маълумки, Жаҳон савдо ташкилоти давлатлараро кўп томонлама савдо тизимини мувофиқлаштириб турувчи нуфузли халқаро тузилмадир. Дунё савдосининг 95 фоизи унга аъзо мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Ташкилотнинг асосий вазифаси – эркин ва шаффоф савдо муносабатларини тартибга солиш ва уни кенгайтириш орқали аъзо мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва инсонлар турмушини яхшилашдан иборатдир.
Айтиш керакки, ташқи савдода тайёр маҳсулот экспортини кўпайтиришда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш янада кенг имкониятлар очади. Шу боис, Ўзбекистон 2019 йилдан бу халқаро тузилмага аъзолик жараёнини бошлаган эди. Ўтган даврда бу мақсад сари дадил қадамлар қўйилди ҳамда амалий ишлар давом этмоқда.
Учрашувда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Бағрикенглик ҳафталиги: эзгу мақсадлар ва орзуларимиз муштарак
Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси вакиллари вилоятимизда бўлди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвесторларни қабул қилди