Фарғонада Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги кенг нишонланмоқда










Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги вилоятимизда ҳам катта тантана билан нишонланмоқда. Сана муносабати билан бугун Фарғона шаҳрида тантанали тадбир ташкил этилди. Дастлаб ал-Фарғоний кўчасидан улкан байроқ аскарлар кўмагида кенг ёйилиб оркестр жўрлигида Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройигача бўлган масофага олиб борилди. Ушбу жараённи шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари, кекса-ю ёш завқ билан, ватанпарварлик ҳисси янада жўш урган ҳолда кузатиб бордилар. Вилоят театр ва концерт саройининг олд саҳнасида байрамнинг расмий қисми бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган фарғоналик ижодкор ва тарихчилар, жамоатчилик вакиллари халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллик рамзи бўлган байроқ давлатчилигимиз тарихининг барча даврларида озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганига йиғилганлар этиборини қаратдилар. Шунингдек, давлатимиз байроғидаги ранглар ифодаси, навқирон ярим ой ва 12 юлдуз тасвирлари, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Концерт дастури эса барчага байрамона кўтаринкилик бағишлади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Фарғонада водийда ягона бўлган мебель ишлаб чиқариш ва омборхона иш бошлади

Хитойлик ишбилармонлар ва вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида форум бўлиб ўтди


Фарғона вилояти ва Хитойнинг провинциялари ўртасида ҳамкорлик жадал ривожланади