Фарғона шаҳрида “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Фарғона шаҳрида “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавлонова иштирок этди ва танлов қатнашчиларига омад тилади.
Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида ташкил этилган тадбирда танловнинг шаҳар-туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 112 нафар иқтидорли аёллар беллашдилар.
Ушбу тадбир вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оила ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкилланди.
Танловда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва экспертлар томонидан “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” каби 11 та номинациялар бўйича танлов низомида белгиланган шартлар асосида ғолиблар аниқланди ва улар танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Сўх тумани туризм масканига айланади
Сўх туманида вилоят секторлари раҳбарлари томонидан навбатдаги фуқаролар сайёр қабули ўтказилди
1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Ўзбекистон-Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, ҳудудлараро алоқалар фаоллашмоқда
Фарғонада “Абдуҳошим Исмоилов ижодий асарлари” халқаро кўрик-танлови бошланди
Prokuratura organlari faoliyatda asosiy e’tiborini inson huquqlari va erkinliklari hamda jamiyat va davlat manfaatlarini himoya qilish, qonun ustuvorligi va jazo muqarrarligini ta’minlashga qaratib kelmoqda