Вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигидаги вилоят делегацияси амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди



Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги вилоят делегацияси айни пайтда амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳамкорлигида Урумчи шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон-Хитой (ШУАР)” бизнес-форумида вилоят делегациясининг расмий ҳамда 20 дан зиёд бизнес доира вакиллари иштирок этди. Форум давомида вилоятимизнинг иқтисодий, инвестиция ва экспорт салоҳияти тақдимот қилинди. Шу билан бирга, форум доирасида қатор бизнес музокаралар олиб борилди. Икки томон расмий ҳамда тадбиркорлари ўртасида қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электротехника ва бошқа йўналишларда 10 га яқин дастлабки келишувлар имзоланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада текстиль ва тўқимачилик саноати ривожи янги босқичга кўтарилади

Вилоят ҳокими Туркиянинг “Heyal Holding” компанияси таъсисчисини қабул қилди

Quvaytlik ishbilarmonlar bilan muhim shartnomalar imzolandi

“Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали иштирокчилари тақдирланди

Марғилон шаҳрида “Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали бошланди

Вилоятимизда Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда