Вилоят, туман секторлари раҳбарлари "Таълим ҳомийси" кўкрак нишони билан тақдирланди






Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан вилоятимизда таълим соҳасининг ривожи, хусусан, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширган ишлари учун бир гуруҳ вилоят, туман секторлари раҳбарлари "Таълим ҳомийси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда мазкур кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев сўзга чиқиб, вилоятда таълим соҳасига қаратилаётган катта эътибор, хусусан, секторлар раҳбарлари томонидан умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилган эзгу ташаббусларни эътироф этди. Жорий йилда 18 та мактаб ва 12 та боғчаларда ҳомийлик маблағлари ҳисобига қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилгани таъкидлаб ўтилди. Вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов, вилоят прокурори ўринбосари Акмалжон Ҳасанов ҳамда Олтиариқ тумани прокурори Рустамжон Тиллаевга "Таълим ҳомийси" кўкрак нишони топширилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди



