Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги вилоят делегациясининг Хитой Халқ Республикасидаги амалий ташрифи давом этмоқда



Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги вилоят делегациясининг Хитой Халқ Республикасидаги амалий ташрифи давом этмоқда.
Цзинан шаҳрида Шандун провинцияси халқаро савдога кўмаклашиш қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда хитойлик тадбиркорлар иштирокида Фарғонада инфратузилма ва ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш имкониятлари юзасидан тақдимот ўтказилди.
Музокаралар давомида Хитой компаниялари томонидан вилоятимизда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Шандун провинциясининг Дечжоу шаҳрида эса қатор компаниялар фаолияти билан танишилди.
“Shandong Dawe International Architecture Design” компанияси раҳбари Цзуовей Шэн шаҳар бўйлаб қиймати қарийб 700 млн. доллар бўлган замонавий уй-жойлар, савдо ва ижтимоий объектлари билан таништириб, Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида ҳам Европа ва Шарқ дизайнлари асосида шу каби лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди. Томонлар дастлабки босқичда қиймати 10 млн. долларлик лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Дечжоу шаҳрида ташкил этилаётган “Марказий Осиё давлатлари маданияти маркази” фаолияти билан танишиш давомида унинг раҳбари Камила Караманова билан Фарғона вилояти маҳсулотлари учун алоҳида хона ажратган ҳолда ҳудудимиз савдо-иқтисодий имкониятларини мунтазам тарғиб қилиш юзасидан келишувга эришилди. Ўз навбатида, марказ учун Риштон кулоллари, Марғилон ипакчилиги ва қуритилган мевалардан намуналар етказиб берилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Олға "Нефтчи"! Биз биргаликда битта кучмиз!

Долзарб бир ойлик сафарбарлиги эълон қилинди

Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган пара велоспортчига уй совға қилинди

Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Фарғонада чигит экиш ишлари бошланишига бағишланган семинар бўлиб ўтди