Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

47942024-12-19 22:05

Чегара олди ҳудудлар раҳбарларининг навбатдаги минтақавий учрашуви бўлиб ўтди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1734627498933.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1734627506250.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1734627512884.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1734627518204.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1734627522902.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1734627532010.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1734627536898.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1734627546294.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1734627552597.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1734627557974.jpg

Тожикистон Республикасининг Гулистон шаҳрида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев иштирокида чегара олди ҳудудлар раҳбарларининг навбатдаги минтақавий учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда уч чегарадош вилоятларнинг расмийлари ҳам иштирок этдилар.

Дастлаб вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ўртасида тор доирада учрашув ўтказилди. Мулоқот чоғида томонлар дўстона муносабатлар мустаҳкамланиб бораётганидан мамнун эканликларини билдирдилар. Ўзаро дўстона муносабатлар мустаҳкамланаётганини икки давлат етакчиларининг оқилона сиёсати самараси сифатида баҳоладилар. Ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Кенгайтирилган тартибда ўтказилган уч томонлама учрашув давомида ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, зиёрат туризмини ривожлантириш, туристик маршрутларни шакллантириш ва яна қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода меҳмонларни қадимий Сўғдга ташрифлари билан қутлаб, бундай учрашувларнинг ўтказилишини дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим ва долзарб эканлигига тўхталди.

Бундай уч томонлама учрашувларни ўтказиш аллақачон анъанага айлангани ва ҳар йили ташкил этилиб, ўтказиб келинаётгани томонлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга жиддий туртки бўлаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари томонидан ҳудудлараро дўстлик, иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътиборлари самарасида Фарғона вилоятининг қўшни вилоятлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришда ижобий натижаларга эришилаётганлигини қайд этди.

Вилоят ҳокими ўзаро, ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида уч вилоятнинг чегарадош шаҳар ва туманлари ҳудудларида савдо-саноат ярмаркалари, бизнес-форумлар, маданий ва спорт тадбирларини доимий равишда ўтказишни таъминлаш, корхоналар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг яхлит шакли учун томонларнинг савдо-саноат палаталари негизида “Тадбиркорлар кенгаши”ни ташкил этиш, ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтириш мақсадида “Боткен-Сўғд-Фарғона” ягона туристик зонаси концепциясини ишлаб чиқиш, Фарғона шаҳрида Боткен-Сўғд ва Фарғона вилоятлари ишбилармон доиралари иштирокида қўшма инвестиция форумини ўтказиш, ҳудудлар мутахассислари иштирокида учта ҳудуднинг импорт номенклатурасини чуқур таҳлил қилиш асосида ҳудудларимизнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини сезиларли даражада кенгайтириш, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари, кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича тажриба ва ахборот алмашиш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш каби таклифларни илгари сурди.

Учта вилоят ҳудудларида маданият кунларини ўтказиш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Учрашув якунида уч томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун “йўл харитаси” имзоланди. Ушбу муҳим ҳужжат томонларнинг дўстона муносабатлари ва интеграциясини янада ривожлантириш, муносабатларни янада мустаҳкамлаш имконини беради.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Tavsiya etamiz

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1741790085868.jpg

Олға "Нефтчи"! Биз биргаликда битта кучмиз!

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1741714227514.jpg

Долзарб бир ойлик сафарбарлиги эълон қилинди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1741713684004.jpg

Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган пара велоспортчига уй совға қилинди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1741679992632.jpg

Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1741590882536.jpg

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1741363065210.jpg

Фарғонада чигит экиш ишлари бошланишига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 13.03.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft