Фарғонада ўтказилган “Президент арчаси” тадбири шукуҳли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди
Янги йил байрамини ҳаммадан кўпроқ болажонлар орзиқиб кутишади. Байрам муносабати билан улашиладиган Янги йил совғалари уларга бир олам завқ-шавқ бағишлайди.
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида ўтказилган “Президент арчаси” тадбири шукуҳли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Унда шаҳар ва туманлардан оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирок этди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов болажонларни кириб келаётган 2025 йил билан қутлаб, Президент совғасини топширди.
"Самовий Янги йил" деб номланган театрлаштирилган бадиий дастур намойиши иштирокчиларга янада хушкайфият улашди.
Маълумот ўрнида, вилоятимиздаги оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини ҳимоялаш йўлида жон фидо қилган ўғлонларимиз ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг жами 931 нафар болажонга “Президент совғаси” топширилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри
Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг ҳарбий хизматчиларига хонадонлар топширилди
“Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди
Қувасойда янги лойиҳалар асосида турар-жойлар, дам олиш масканлари, туризм кўчаси барпо этилади
“Каркидон” сув омбори атрофида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар билан танишилди
Марғилон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишларининг бориши муҳокама қилинди