Вилоятимизда фаолият олиб бораётган НТМ раҳбарлари ва ўқитувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди




Фарғона шаҳрида вилоятимизда фаолият олиб бораётган нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда таълим сифатини янада яхшилаш, ёшлар тарбияси, илғор тажрибаларни оммалаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзоджон Долимовлар таълим соҳасидаги вазифалар, ҳамкорликни мустаҳкамлаш хусусида сўз юритишди. Кейинги пайтларда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган янгиланишлар ўз самарасини бераётганлигини кўриш мумкин. Бу борада ўсиб келаётган ёш авлодга таълим-тарбия беришдек хайрли ишларда тадбиркорлик субъектлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Жумладан, вилоятимизда ҳам нодавлат таълим муассасалари сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Бугунги кунда 100 та хусусий мактаб фаолият кўрсатмоқда. 2024 йил давомида тадбиркорлар томонидан 95,6 млрд.сўм инвестиция киритилиб, 15 та хусусий мактаблар фаолияти йўлга қўйилди. Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада хитойлик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди


Марғилонда яна бир замонавий автосалон иш бошлади.


Хитойнинг “Daqin Cableway” компанияси вакиллари билан видеомулоқот ўтказилди

Фарғонада Huawei компаниясининг ягона расмий филиали ишга тушди