Томорқа аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликдан чиқаришда муҳим омил бўлмоқда
Олтиариқ ҳамда Қува тажрибаси: томорқа аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликдан чиқаришда муҳим омил бўлмоқда
Вилоятимизда томорқачиликда ўзига хос тажриба мактаби бор. Кўплаб оилалар кафтдек ердан тўрт фаслда ҳам яхши даромад олиб, рўзғор тебратмоқда. Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан Олтиариқ, Қува тумани тажрибаси асосида амалий семинар ташкил этилди.
Унда Бешариқ, Данғара ва Фурқат туманларининг камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиқлари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Семинар иштирокчилари Қува тумани Қорақум маҳалласида “Асад Водий гуллари” кооперациясида имкониятларидан фойдаланиб, ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 10 гектарлик ер майдонига экилган атиргул кўчатлари, уларнинг экилиши, парваришланиши жараёни билан танишдилар.
Олтиариқ туманидаги Зилол маҳалласида кооперация асосида 5 сотихдан иссиқхоналар ташкил этилган. Хонадон эгалари бу ердан ўртача 100 млн. сўм даромад олишмоқда. Иштирокчилар ушбу иссиқхоналар фаолиятини бориб кўришди, хонадон эгалари билан суҳбатда бўлдилар.
Бу каби ўзаро тажриба алмашиниш тадбирларининг ташкил этилиши ҳудудлардаги истиқболли лойиҳаларнинг қамрови ва кўламини кенгайтириш ва бунинг ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликдан чиқаришга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлмоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Фарғонада “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида давра суҳбати ўтказилди
Вилоят ҳокимининг ўринбосари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди
Шоҳимардон қишлоғининг бетакрор ва хушманзара табиати
Вилоятимизда фаолият олиб бораётган НТМ раҳбарлари ва ўқитувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов турк ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация билан учрашди