Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерерни қабул қилди



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерерни қабул қилди. Учрашувда савдо - иқтисодий, инвестициявий муносабатлар, миграция, германиялик сармоядорларни вилоятимизга жалб қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар янги босқичга чиққанини қайд этиб, ҳудудлараро ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётганини таъкидлади. Фарғонада Германия капитали иштирокида қатор корхоналар сони ортмоқда. Ўтган йилда Германия билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳаларда 78 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Ҳозирги кунда ушбу давлат билан ҳамкорликда 158 млн. долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Фарғонада немис тили ўқув курслари, касб-ҳунар ўргатиш марказлари ташкил қилиниб, турли йўналишларда малакали мутахассислар тайёрланаётгани, бундай кадрларга эҳтиёж юқори бўлган Германия учун ҳам манфаатли бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, учрашувда Германия ишбилармонларидан иборат делегацияларнинг Фарғонага келиши, вилоят делегациясининг мазкур давлатга бориши, ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш, барча соҳаларда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш истиқболлари келишиб олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Фарғоналик ёшлар касбга ўқитилиб, Германияда ишлаши мумкин




Фарғонада футбол бўйича "Ҳаваскорлар лигаси"га старт берилди