Хушхабар: Фарғонадан Урумчига авиақатнов йўлга қўйилди



Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновлар кенгайтирилаётган бўлиб, яна бир янги Фарғона-Урумчи-Фарғона йўналишида авиапарвоз йўлга қўйилмоқда. Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси бугун Урумчи шаҳрида янги авиақатновга тантанали старт бериш маросимида иштирок этди. Мазкур авиапарвоз икки ҳудудни боғлаш, савдо, иқтисодий-инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, туризм йўналишида муҳим аҳамият касб этади. Парвозлар 18 апрель кунидан бошлаб амалга оширилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




“Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

Учинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали юқори савияда ўтказилади