Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

352 / 28.04.2025

Агротехник тадбирлар ҳамда янги технологиялар ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745650708872.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745650714637.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745650718614.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745650723903.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745650728670.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745650746766.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745650751173.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745650757395.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745650760336.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745650763206.jpg

Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги, хусусан, ғўза майдонларида биринчи комплекс ишловни сифатли ва тизимли амалга ошириш, ғалла, ипак қурти парвариши масалаларига бағишланган вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди. Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов иштирок этди. Жамоатчилик назорати кенгаши аъзолари, туман ҳокимлари, уларнинг тегишли ўринбосарлари, сув етказиб бериш хизмати раҳбарлари, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимлари масъуллари, пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари, фермерлар ва соҳага дахлдор идоралар раҳбарлари қатнашган тадбир аввалида "Бўстон" МФЙ "Қўрғонча машина агро сервис" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган "Бир контур - бир маҳсулот" лойиҳаси билан танишилди. Лойиҳа бўйича 10 гектар майдон ажратилган бўлиб, эртапишар, иқлим шароитига мос карам етиштириш йўлга қўйилган. Лойиҳа қиймати 735 млн сўм, шундан банк кредити 300 млн сўмни ташкил этган. Карамдан сўнг такрорий экинлар экилади. Ерлар 34 нафар ишсиз аҳолига ижарага берилган бўлиб, битта лот эгаси йил давомида 151,7 млн сўмдан даромад олиши кутилмоқда. Олинган ҳосил маҳаллий ва хориж бозорарига етказиб берилади. Шундан сўнг "Файзли Одил Маҳмуд" фермер хўжалиги ғўза майдонида биринчи комплекс ишловини сифатли ва тизимли амалга ошириш жараёнлари кўздан кечирилди. Янги культивация техникалари билан танишилди. Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ўқув марказида бўлиб ўтган семинарда пахта, ғалла ҳамда ипак қурти парвариши бўйича амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича вазифалар белгилаб олинди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда аграр соҳага илм-фан ютуқлари ва инновацияларни жорий этиш катта самара бераётганлигини таъкидлаб, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини оширишда илғор тажрибаларни татбиқ этиш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини қўллаш зарурлигига эътибор қаратди. Мазкур йўналишда амалга ошириладиган ишлар бўйича топшириқлар берилди. - Ғўзага ишлов беришда ҳар бир агротехник тадбир сифатли, тизимли амалга оширилсагина кутилган натижага эришилади. Бунга масъулият билан ёндашиш лозим. Бундан буён фермерлар манфаат учун ишлаши, ҳосилдорлик камида 50 центнер бўлиши керак, – деди вилоят раҳбари. Жорий йилда вилоятимизда 72 минг гектар майдонга чигит экилди. 8 минг 332 гектар майдонга 76 см қўшқатор усулда, 3 минг 836 гектарда Хитой тажрибаси асосида қўшқатор плёнка остига томчилатиб суғориш усулида чигит экилиб, униб чиқди. Навга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда Хитойдан 469 тонна уруғлик чигитлар олиб келинди. Шунингдек, дала майдонларига "Наманган-77", "C-8290", "6775" каби навлар қадалди. Ғўзага ишлов беришнинг агротехник тадбирлари, культивация қилиш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, зараркунандаларга қарши курашиш масалалари мутахассислар томонидан батафсил тушунтирилди. Культивация ўтказиш, ерни чуқур юмшатиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш зарурлиги таъкидланди. Касалликни олдини олиш, илдиз қурти капалакларига қарши курашиш учун феромон тутқичлар ўрнатиш, ғўзани озиқлантириш учун ўғитлар захирасини яратиш ишлари муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳлари ташкил қилиниб, техникалар созлиги ва ишлар сифати қаттиқ назоратга олиниши маълум қилинди. Бу йил 94 минг 300 гектар майдонда ғалла парвариш қилинмоқда. Уларни озиқлантириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, жорий йил вилоятда 46 минг 436 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 2 786 тонна пилла хомашёсини етиштириш режа қилинган. Семинарда ушбу йўналишдаги ишлар ҳам кўриб чиқилиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 28.04.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft