Хитойлик ишбилармонлар ва вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида форум бўлиб ўтди







Фарғона шаҳрида хитойлик ишбилармонлар ҳамда вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида Фарғона-Хотан инвестиция форуми бўлиб ўтди. Унда Хитой Халқ Республикасининг Хотан провинцияси расмийлари ва 30 дан ортиқ йирик компания вакиллари иштирок этди. Форумнинг асосий мақсади иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар билан тадбиркорларни таништириш, уларни янги инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш, Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги савдо алоқаларини янада жадаллаштиришдан иборат. Форумда сўз олганлар Хитойда ва Фарғонада ўтказилган кўплаб музокаралар ва бизнес-форумлар хитойлик инвесторларнинг вилоятимизга бўлган қизиқишини кескин орттиргани қайд этишди. Бугунги форум лойиҳаларни бир неча каррага оширишга ёрдам беришига, хотанлик ҳамкорларни янги лойиҳаларга жалб қилиш орқали юртимизда янги иш ўринлари яратилишига, ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайишига хизмат қилиши таъкидланди. Фарғона вилояти Хитой инвесторлари ҳамда компаниялари учун ҳам жозибадор ҳудудга айланиб бораётганини ҳамкорликда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар мисолида кўриш мумкинлиги қайд этилиб, форум доирасида эришиладиган келишувлар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди. Форум доирасида Фарғона вилоятининг инвестициявий, савдо-иқтисодий салоҳияти, вилоятда инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида тақдимот ўтказилди. Хотанлик ва вилоятимиз ишбилармонлари ўртасида ўтказилган B2B учрашувларда ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди. Шунингдек, меҳмонлар Фарғона шаҳридаги “Кимё технопарки”, Тошлоқ туманидаги “Тараққиёт” КСЗ ва Қувасой шаҳридаги “Бунёдкор саноат зонаси” фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Фарғона - Пенза: икки ҳудуд алоқалари фаоллашмоқда

Фарғона ва Жалолобод вилояти ҳамкорлиги янада кенгаймоқда


Фарғона ва Омск вилояти ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга оширади