Фарғонада водийда ягона бўлган мебель ишлаб чиқариш ва омборхона иш бошлади










Фарғонада водийда ягона бўлган мебель ишлаб чиқариш ва омборхона иш бошлади Фарғона шаҳрининг “Зарбдор” МФЙда амалга оширилган лойиҳанинг фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, тадбиркорлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. "Кедр" МЧЖ томонидан ташкил этилган лойиҳага кўра, янги мебель ишлаб чиқариш маркази ва омборхона фаолияти йўлга қўйилиб, бу ерда ёғоч маҳсулотларини тайёрлашдан тортиб, дизайн ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча жараёнлар қамраб олинган. Лойиҳа қиймати 50 миллиард сўмни ташкил этиб, йилига 100 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга ва 200 та янги иш ўрни яратилди. Тантанали тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ишлар инновацион технологиялар ёрдамида, илмий асосда ва тўғри ташкил этилса, йирик натижаларга эришиш мумкинлигига эътибор қаратди. Ташаббускор тадбиркорлар иштирокида ташкил этилган Мебелчилар уюшмаси фаолияти рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда, дунё бозорларига кириб боришида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Янги лойиҳанинг иш бошлаши эса кооперация асосида минглаб янги иш ўринларини яратишга замин ҳозирлагани қайд этилди. Тадбир давомида ички бозорга маҳсулот етказиш билан бирга, қўшни давлатлар ва жаҳон бозорларига ҳам фаол кириб бориш вазифаси белгиланди. Рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Фарғона - Пенза: икки ҳудуд алоқалари фаоллашмоқда

Фарғона ва Жалолобод вилояти ҳамкорлиги янада кенгаймоқда


Фарғона ва Омск вилояти ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга оширади