Фарғонада Сингапур компанияси иштирокида ижтимоий соҳа объектларига муқобил энергия манбалари жорий этилади


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сингапурнинг “Watchman Group Pte., Ltd” компаниясининг Ўзбекистондаги ижрочи директори Жемис Хиани қабул қилди. Учрашувда вилоятимиздаги ижтимоий соҳа объектларига муқобил энергия манбаларини жорий этиш лойиҳасининг амалий босқичига ўтиш масаласи муҳокама қилинди. Май ойи якунига қадар танлаб олинган дастлабки объектларда намунавий тарзда лойиҳа ишлари амалга оширилиши маълум қилинди. Икки томонлама манфаатли лойиҳанинг иқтисодий аҳамияти юзасидан ҳам фикр алмашилди. Учрашув давомида “Watchman Group Pte., Ltd” компанияси иштирокида Фарғонада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, инвесторларни кенг жалб этиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Билдирилган таклифлар доирасида ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!