Вилоятимизда канал ва зовурлар атрофидаги бўш турган ерлардан самарали фойдаланиб, аҳолининг бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, балиқ, ўрдак парваришини йўлга қўйиш тадбирлари кўрилмоқда





Вилоятимизда канал ва зовурлар атрофидаги бўш турган ерлардан самарали фойдаланиб, аҳолининг бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, балиқ, ўрдак парваришини йўлга қўйиш тадбирлари кўрилмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа туманида мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Канал ва зовурларнинг атрофидаги ерлар 200 дан ортиқ аҳолига бўлиб берилаётган бўлиб, уларда узум плантанциялари ҳамда бошқа йўналишлар ташкил этилмоқда. Вилоят раҳбари масъулларга бу ишларни жадаллаштириш, истиқболли лойиҳаларни жорий этиш ва бу йўл орқали аҳолини даромадли қилиш борасида топшириқлар берди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!