Фарғонада биринчи халқаро китобхонлик фестивали бошланди










Фарғона вилояти яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилмоқда. Бугун Фарғона шаҳридаги Каштанзор кўчасида биринчи халқаро китобхонлик фестивалининг тантанали очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, шунингдек, 12 та давлатдан келган меҳмонлар, зиёлилар, китобсеварлар, кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбирда “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув” асари орқали китобхонларга яхши таниш бўлган Отабек Маҳкамов ҳам қатнашди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқимизни китобхон миллатга айлантириш борасида кенг қамровли эзгу саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани, китоб – инсоният томонидан яратилган энг катта мўъжизалардан бири эканлиги, инсонни онги шаклланишида, сайқалланишида унинг ўрни муҳимлигини таъкидлади. Китоблар инсонни тўғри йўлга бошлаши, инсонни ҳақиқий ҳаётнинг асл маъно-мазмунини англатиши ва ҳаёт йўлини чароғон этишлиги қайд этилди. Фарғонада илк бор ўтказилаётган мазкур халқаро китоб фестивалини ҳар йили анъанага айлантириш, унинг нуфузини ҳам йилдан йилга кўтариш мақсад қилингани таъкидланди. Европа ва Шарқ давлатларида ўтказилган энг яхши китоб ярмаркалари, китоб фестиваллари ҳақида тўхталган вилоят ҳокими, мазкур фестиваль ҳам дунёнинг нуфузли фестивалларидан бирига айланиши, юртимизда амалга оширилаётган маърифат ва маънавият ҳаракатининг янги бир тимсоли, янги безаги бўлишига ишонч билдирди. Барча китобсеварларни фестивалда фаол иштирок этишга чорлади. Тадбирда сўзга чиққан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, Отабек Маҳкамовлар ҳам мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш борасидаги ишлар хусусида сўз юритиб, Фарғонада бошланган ташаббусни эътироф этишди. Тантанали маросим Каштанзор кўчасида ўрнатилган китоб монументи очилиши билан давом этди. Бу фарғоналикларнинг китобга, маърифатга эҳтиромининг рамзи бўлди. Фестиваль доирасида республиканинг етакчи нашриётлари, вилоятимиздаги шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан китоб ярмаркалари ва кўргазмалари ташкил этилди. Меҳмонлар мазкур кўргазмалар билан танишдилар, китобхонлик тарғиботига юқори баҳо бердилар. Меҳмонларда миллий урф-одатлар ва ҳунармандчилик буюмлари намойишлари, миллий маданий марказлар кўргазмалари ҳам катта таассурот қолдирди. Фестиваль доирасида викториналар ва турли танловлар ташкил этилмоқда. Халқаро фестивалнинг очилиш маросимида вилоятимиз санъаткорларининг байрам дастури намойиш этилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



“Ибратли оила” кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали топширилди

Фарғонада китоб дўконлари яна биттага кўпайди