Фарғонада китоб дўконлари яна биттага кўпайди






Халқаро китобхонлик фестивали доирасида Фарғона шаҳрида "Болажон” китоб савдо маркази фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, хорижлик меҳмонлар, кенг жамоатчилик иштирок этди. Мазкур марказ тадбиркор Авазбек Ортиқов ташаббуси билан барпо этилди. Унинг учун 2,4 млрд сўм маблағ сарфланди. 2 қаватдан иборат мажмуанинг 1-қавати китоб савдо маркази, 2-қаватида компьютер саводхонлиги тўгараги, тил ўргатиш ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилган. Рамзий тасма қирқилиб, тадбир иштирокчилари бу ердаги шарт-шароитлар, китоблар фонди билан яқиндан танишдилар. Мазкур бинода ёшлар иштирокида китобхонлик анжуманларини ўтказиш таклифи билдирилди. Тадбиркор томонидан марказ фаолияти янада ривожлантирилиши ва бу борада ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши келишиб олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



“Ибратли оила” кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали топширилди

Фарғонада биринчи халқаро китобхонлик фестивали бошланди